3 Феврал 2020 йил 298

Бангихона ташкил қилган шахс қўлга олинди

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Бухоро шаҳар Ўтрор аҳоли пунктида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1984 йилда туғилган К.А 2019 йил 31 октябрь куни соат 15:00ларда Бухоро шаҳрида яшовчи танишлари 34 ёшли Б.Ҳ ва 41 ёшли Ш.У.ларни ўзи яшаб келаётган уйига таклиф қилиб, уларнинг ўзи томонидан “пенталген” таблеткаси, “димедрол” ампуласи ва бошқа маҳсулотлардан инъекция йўли билан истеъмол қилиш учун тайёрланган (экспертиза хулосасига кўра таркибида фаол гиёҳвандлик воситалари ва муомаласи чекланган психотроп моддалари бўлган) махсус аралашмани истеъмол қилишлари учун бангихона ташкил қилганлиги аниқланган. Ҳозирда К.А.га нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech