3 Феврал 2020 йил 307

Бухоро шаҳрида маст ҳолдаги шахс транспорт воситасини олиб қочди

Бухоро шаҳри И.Мўминов кўчасида яшовчи 62 ёшли фуқаро Г.М. 2019 йил 13 ноябрь куни соат 09:30да Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБга ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйи олдидан ўзига тегишли бўлган оқ рангли, «ВАЗ-21011» русумли 80 S 126 FА давлат рақамли автомашинани қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб олиб кетганлигини билдирган.

Мурожаат асосида автомашинани топиш бўйича зудлик билан ички ишлар органларининг керакли куч ва воситалари сафарбар этилиб, вилоят бўйича “Тўсиб ушлаш” режаси ҳаракатга келтирилди.

Натижада автомашина шу куни соат 13:00ларда Бухоро шаҳар Шайхул-олам кўчаси ҳудудида аниқланди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ш.А. маст ҳолда автомашинани бошқариб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech