29 Июн 2020 йил 67

181 нафар ёш ходимларга сертификатлар топширилди

Илгари хабар берганимиздек, Бухорода ички ишлар органлари профилактика инспектори лавозимларига янги қабул қилинган 181 нафар ёш ходимлар билан 6 кунлик ўқув машғулотлари бошланган эди. 22-27 июнь кунлари ўқув машғулотлари давомида ёш ходимларга тажрибали ходимлар ва мутахассислар томонидан керакли билимлар берилди.

Якунда ҳар бир ёш ходимга битирув малакавий иши сифатида профилактика инспекторининг хизмат фаолияти давомида кўп учрайдидан маъмурий иш ҳужжатларини тайёрлаш ва уни раҳбарият олдида ҳимоя қилиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, олган билимлари бўйича тест синовлари қабул қилинди.

Ўқув машғулотлари якунида Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида ходимларга махсус сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари томонидан ёш ходимларга "Ички ишлар органи ходими" деган шарафли номга муносиб бўлиб, халқ дарду-ташвиши билан яшаш, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари тўғрисида яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech