23 Июн 2020 йил 80

3-секторларда мутасадди идоралар билан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди

Давлат бошқаруви тизимида амалга оширилган охирги йиллардаги ўзгаришлардан бири сифатида секторлар фаолияти йўлга қўйилганлигини эътироф этиш мумкин.

Бугунги кунда секторлар олдига пандемия шароитида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлашдек муҳим вазифалар қўйилмоқда. Бу эса сектор раҳбарларидан иқтисодиёт ва молия соҳасида етарлича билимларга эга бўлишни талаб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида шаҳар-туман 3-сектор раҳбарлари ва сектор котибларини қайта ўқитиш ва бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу йўналишда фаолият юритувчи вилоятдаги мутасадди идоралар масъуллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Ф.Б.Умаров, вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Н.Ҳикматов, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Ж.Ф.Шаропов, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари С.Файзиев, Инвестиция ва ташқи савдо бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари С.Саидов, Бандлик бош бошқармаси бошлиғи в.б Н.Ҳакимов ва вилоят қурилиш котибияти мудири М.Ғайбуллаевлар иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан йиғилганларга 3-секторларда ички ишлар органлари томонидан банк, солиқ, бандлик, қурилиш ташкилотлари ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган энг асосий иш йўналишлари хусусида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Якунда худди шу каби семинарлар шаҳар-туманларда ҳам ўтказилиши белгилаб олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech