23 Март 2023 йил 212

Бугун, 23 март куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро шаҳрининг 3-секторига қарашли маҳаллалар "бешлик" вакиллари билан учрашди

Учрашувда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Бошқарма бошлиғи маҳалла вакилларига аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, ҳудудларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалладаги «бешлик» нинг ҳамкорликдаги иш натижаларини ҳам муҳокама қилди.

Ушбу маҳаллаларда келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Text to speech