9 Июл 2022 йил 241

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг Қурбон ҳайити муносабати билан шахсий таркиб ва соҳа фахрийларига йўллаган байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар ва азиз фахрийлар!

Авваламбор, ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат олиб бораётган барча ходимларни, азиз фахрийларимизни ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини эзгулик ва саховат, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз ифодаси бўлган айём-Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман.

Барчамизга аёнки, ислом дини аввало тинчлик, эзгулик ва инсонийлик динидир.

Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришга ҳар томонлама эътибор қаратилмоқда.

Табаррук зиёратгоҳ ва қадамжолар, кўҳна масжид ва мадрасаларни обод қилиш, буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар халқимиз ва дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилаётгани барчамизга яхши маълум.

Табаррук динимиз ва ўлмас қадриятларимиз, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамлаб келаётган муборак Қурбон ҳайитининг барҳаёт анъаналари асрлар оша инсонларни, турли халқлар ва элатларни бирлаштирувчи беқиёс маънавий куч бўлиб хизмат қилаётганидан фахрланамиз.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни қутлуғ айём билан табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, дастурхонингизга файзу барака тилайман.

Жонажон Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин!

Text to speech