25 Феврал 2021 йил 313

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосида туманнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий комплекс ходимлари билан учрашди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ғиждувон тумани Қорахони маҳалласида жойлашган касб ҳунар мактабида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман мутасадди идоралар вакиллари иштирокида туманнинг 3-секторига қарашли 16 та маҳаллаларнинг раислари, профилактика инспекторлари ҳамда ушбу маҳалларга “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосида бириктирилган туман Иқтисодий комплекс ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда полковник Ш.Алиев “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосида маҳалла масъуллари ва ушбу маҳаллаларга бириктирилган туман иқтисодий комплекс ходимларининг бир ой давомида амалга оширган ишлари ҳисоботини эшитиб, бирма бир таҳлил қилди.

Таҳлиллар, ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган фуқаролар билан олиб борилган ишлар етарли эмаслигини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, бошқарма бошлиғи маҳалла раиси, унинг ўринбосарлари ва ушбу маҳаллага бириктирилган иқтисодий комплекс аъзоларини қаттиқ танқид қилиб, келгусида аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаш лозимлиги, ушбу тоифа фуқаролар билан индивидуал тартибда ишлаб, мавжуд муаммоларни ушбу маҳалланинг ўзида ҳал этиш чораларини кўриши, мазкур тоифа фуқароларнинг турли идорларда сарсон-саргардон бўлишларига йўл қўймасликлари,  бу жараёнда маҳалла раиси ва профилактика инспектори буюртмачи сифатида маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий комплекс ходимларига аниқ ва манзилли вазифаларни белгилаб бериши лозимлиги юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

Бу жараёнда туман сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари ҳам  зиммаларига юкланган вазифаларни бажариб, амалга оширилаётган ишларни кундалик мониторинг қилиб боришлари лозимлиги таъкидланди.

Text to speech