19 Январ 2021 йил 400

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули Когон тумани “Когон” маҳалласида ўтказилди

Бухоро вилоят хокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев томонидан 2021 йил 19 январь куни Когон тумани “Когон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туманнинг 3-сектор штаби биносида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида жами 17 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Қабул давомида, 7 та ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш, 2 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратиш, 2 та вояга етмаган фарзандига нафақа тайинланишида ёрдам бериш, 2 та табиий газ босимини ошириш, 1 та спорт кийими ва спорт анжомлари билан таъминлаш, 3 та ички йўлларни таъмирлаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 7 таси (41,1%) жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 10 та (49 %) мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этилиши инобатга олиниб, иш юритувига қабул қилинди ва алоҳида назоратга олиниб, вилоят ва туман мутасадди идораларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилди.

Сайёр қабул жараёнида тушган мурожаат бўйича ички йўлларда шағал ётқизилиб таъмирланди ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва озиқ овқат махсулотлари берилди.

Маҳалла аҳолисига арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик махсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, куз-қиш мавсумида энг зарурий ёқилғи махсулотлари бўлган кўмир ва суюлтирилган газ балонларининг етказиб берилиши таъминланди.

Text to speech