27 Июл 2021 йил 273

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоят 3-секторига қарашли Вобкент туманида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Бугун, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Вобкент тумани ҳокими ва қолган сектор раҳбарлари билан биргаликда Бухоро вилояти ҳокимининг фармойиши билан жорий йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар эълон қилинган “Ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, соғлом муҳитни тарғиб қилиш, жиноятчилик профилактикаси билан шуғулланиш” ойлиги доирасида вилоят 3-секторига қарашли Вобкент тумани “Вобкент” маҳалласи Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган 34, 35, 36 ва 37-тартиб рақамли кўп қаватли уйлар ва уларнинг атрофида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида бошқарма бошлиғи ушбу кўп қаватли уйлар атрофини ноқонуний қурилмалардан тозалаш, йўлаклар ва уларнинг атрофида бетонлаш ишларини амалга ошириш, биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш, болалар ўйингоҳлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги қўшимча биноларни тартибга келтириш, кўча ва йўлакларни ёритиш чироқлари ва кузатув камералари билан жиҳозлаш, дарахт ва кўчатлар экиб, атроф ҳудудни кўкаламзорлаштириш юзасидан ўзининг қатор тавсия ҳамда маслаҳатларини, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб, ижросини алоҳида назоратга олди.

Text to speech