10 Июн 2021 йил 261

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Шофиркон туманининг Чандир маҳалласида ўтказилди

Бухоро вилоят ҳокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида вилоят 3-сектор раҳбари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев жорий йилнинг 10 июнь куни Шофиркон тумани “Чандир” МФЙ да маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

100 дан ортиқ маҳалла фаоллари иштирок этган сайёр қабулда 21 нафар фуқароларнинг 30 дан ортиқ турли масалалар юзасидан мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралар масъуллари, маҳалланинг бошқарув офиси ходимлари ҳамда ушбу маҳаллага бириктирилган иқтисодий сектор масъуллари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатлар ўрганиб чиқилар экан, маҳалланинг бошқарув офиси ходимлари, маҳаллага бириктирилган иқтисодий сектор масъуллари томонидан амалга оширилган маҳаллабай ва фуқаробай иш тизимининг етарли даражада амалга оширилмаганлиги, мурожаатларнинг аксарияти шу маҳалланинг ўзида, бириктирилган масъуллар томонидан бартараф этиш мумкин бўлган муаммолар эканлиги қайд этилиб, мутасадди идоралар раҳбарлари қаттиқ танқид қилинди.

Маҳаллада “Соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш борасида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар бериб, аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қабул давомида ҳал этилиши учун қўшимча муддат талаб этадиган бир қатор мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, алоҳида назоратга олинди ва ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech