7 Апрел 2021 йил 583

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг профилактика инспекторлари билан учрашувлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 26 март куни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П. Бобожонов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Д. Қодиров раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев тегишли хизмат раҳбарлари иштирокида профилактика инспекторлари билан юзма-юз учрашиб келмоқда.

Учрашувларда асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилиб, маҳаллаларда “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида ишлаш тизими бўйича тавсиялар берилмоқда.

Бугун ҳам вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари подполковник Қ.Ботиров, подполковник Ж. Болтаев ва  Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ж.Тўраевлар билан биргаликда Когон шаҳар, Когон тва Қоровулбозор туманлари профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказишди.

Полковник Шуҳрат Алиев ҳар бир профилактика инспектори билан самимий мулоқот қилиб, бугунги кунда тизим ходимлари зиммасидаги вазифалар, уларни амалга оширишнинг механизмларини бирма-бир тушунтириб, билдирилган ишонч ва эътибордан хулоса қилган ҳолда, хизмат фаолиятини янги босқичга кўтариш лозимлиги, бунда берилган топшириқ ва кўрсатмалар юзасидан ижрочилик, хизмат интизоми ва қонун талабларига оғишмай амал қилиш, фуқароларнинг дарду ташвиши билан яшаб, ўз хизмат ҳудудида обрў ва эътиборга сазовор бўлиш орқали фуқароларимизнинг ички ишлар органлари ва давлатдан рози бўлишига эришиш мумкинлигини таъкидларкан, айни пайтда профилактика инспекторларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тинглади.

Text to speech