12 Октябр 2020 йил 3308

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси сафдорлик ва офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бўш бўлган сафдорлик ва офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.

Жумладан:

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Жазони ижро этиш тизимидаги 10 та бўш шифокор-офицерлик  лавозимларига.       

Жумладан:

- терапевт;

- психиатр;

- дерматовенеролог;

- умумий амалиёт шифокори мутахассислиги бўйича олий маълумотга ва ушбу йўналишда амалий меҳнат фаолиятига эга бўлган эркак ва аёллар;

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларидаги бўш бўлган сафдорлик лавозимларига, олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ўғил ҳамда қиз болалар иштирок этишлари мумкин;

ЭСЛАТМА: Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи, эркаклар учун 175 см, аёллар учун 165 см.дан паст бўлмаган, эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган, ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

  • фуқаролик паспорти;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
  • яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
  • 3 х 4 ўлчамдаги 6 та, 9 х 12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);
  • Ўрта-махсус ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;
  • Ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

-  Доимий яшаш жойидаги тиббий муассасалардан олинган белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

-   меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси (агар мавжуд бўлса);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган сафдорлик ва офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2020 йилнинг 15-20 октябрь кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармасига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

2020 йилнинг 15-20 октябрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,

Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар

+998-95-600-50-57

 

Бухоро вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech