21 Октябр 2020 йил 1639

БУХОРО ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Бухоро вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар диққатига!

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 22–уйда жойлашган Бухоро вилояти ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига овқат тайёрлаб бериш хизматини амалга ошириш бўйича танлов эълон қилади.

Таклифларни қабул қилиш вақти: 21.10.2020 йилдан 29.10.2020 йилгача

Таклифлар қабул қилиш жойи: Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй

Хизмат кўрсатиш жойи: Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 22–уй

Асосий шартлар: Танловда қатнашувчи корхона ва ташкилотларнинг гувоҳнома ва Низомида, озиқ –овқат махсулотларини тайёрлаш ва сотиш ҳамда ошхона хизматини кўрсатиш бўйича алоҳида кўрсатилган бўлиши, аввал ҳам аутсорсинг хизмати бўйича муассасаларда фаолият олиб борган малакали бўлиши шарт, шунингдек, ажратилган смета маблағлари доирасида кунлик МЕНЮ асосида хизмат кўрсатади. Бир ойлик тасдиқланган МЕНЮ олдиндан такдим килиниши ва ушбу менюга асосан уч маҳал иссиқ овқат ҳар ой давомида тайёрлаб берилиши лозим.

Танлов натижаларини эълон килиш вакти: 30.10.2020 йилда

Мурожаат учун тел: 65-220-41-70,65-220-41-72,  факс 65-220-41-75.

Text to speech