22 Феврал 2021 йил 30

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими ходимларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотларининг иккинчи босқичи бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сонли “Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими ходимларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ўқув йиғинлари ташкил қилинган бўлиб, бугун мазкур ўқув йиғинининг иккинчи босқичига старт берилди.

Ўтказиладиган ўқув машғулотига 30 нафар тизим ходимлари жалб этилган бўлиб, ўқув йиғинининг кун тартиби, намунавий дарс жадвали, ўқув курслари давомида машғулотларни ўтиш учун бириктирилган вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали ходимлари таркиби алоҳида фармойиш асосида тасдиқланган.

Тасдиқланган дарс жадвалига асосан жазони ижро этиш колонияларининг офицер, сержант ва сафдорлар таркиби ходимлари учун ўқув курсининг 2-босқичи жорий йилнинг 22 февраль кунидан 09 март кунига қадар давом этади.

Ўқув курсларини сифатли ва юқори савияда ташкил этиш, таълимнинг замонавий интерфаол услублари ҳамда инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадида малакали мутахассислар ва ўқув дарсликларига бўлган заруратни инобатга олиб, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари томонидан ўз йўналишлари бўйича тақдим қилинган ўқув мавзулар, маъруза матнлари ва зарурий методик материаллар юзасидан алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига ИИВ Бухоро академик лицейининг соҳада бой амалий тажрибага эга бўлган ўқитувчилари ҳам жалб этилади.

Ўқув курси якунида ходимлардан жисмоний ва касбий тайёргарлик йўналишлари бўйича синовлар олиниб, синовларни яхши натижаларга топширган ходимларга сертификатлар берилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech