20 Июн 2022 йил 101

“Интизом ойлиги” доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди

Бугун, 20 июнь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар:

жорий йил июнь ойининг 20 кунида содир этилган жиноятлар таҳлили, жойларда Бухоро тажрибаси асосида шакллантирилган йиғма отрядлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари;

• навбатчилик қисмлари фаолияти, ариза ва шикоятларни қайд қилиш ва ижросини таъминлашнинг аҳволи, мурожаатлар билан ишлаш соҳасида жойларда ўтказилган текширув якунлари;

• 3-секторлар фаолияти, 6 ой давомида секторга қарашли ҳудудларда амалга оширилган ишлар таҳлили ва прогнозлари;

• ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликга риоя этилишини таъминлаш борасида “Интизом ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар, бу йўналишда белгилаб берилган вазифалар бирма-бир муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманларга вилоят ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш ва Ташкилий бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг бошлиқлари ва тегишли соҳавий хизматлар масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари таъкидланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech