7 Июл 2022 йил 315

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 июль куни вилоят Ички ишлар бошқармаси кичик мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар:

  • “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”  2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни ва ушбу қонунга мувофиқ ички ишлар органлари зиммаларига юклатилган вазифалар;

  • “Қурбон ҳайити” байрамини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳамда Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлашга доир вазифалар;

  • “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларда тезкор ҳамда профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсир қилувчи омилларни, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари

  • Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлашга доир келгусида амалга ошириладиган вазифалар.

Бунда, кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан шаҳар ва туманларга вилоят ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг бошлиқлари ва тегишли мутасаддиларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари таъкидланди.

Text to speech