8 Июл 2022 йил 395

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида тезкор йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 8 июль куни Ички ишлар бошқармасида вилоят ҳокими ўринбосари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, дин ишлари бўйича масъул раҳбарлар ва тааллуқли идоралар раҳбарлари иштирокида видеоселектор тарзида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Қурбон Ҳайити” байрами муносабати билан фуқароларимиз томонидан диний амалларнинг хавфсиз адо этилиши учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, масжидларда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш, ҳайит намози вақтида масжидлар атрофи, кўча ва бошқа жамоат жойлари ва йўлларда ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар бирма-бир муҳокама қилинди.

Бунда, кун тартиби юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, масъул этиб бириктирилган соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва бошқа мутасаддиларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech