17 Июн 2021 йил 397

Бухоро вилояти ички ишлар органларида “ходимбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланди.

Концепцияда маънавий-маърифий ишлар ички ишлар органлари шахсий таркиби билан ишлаш соҳасининг устувор йўналиши сифатида ходимлар ўртасида тарбиявий ва тарғибот ишларини, психологик ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятни ва маданий тадбирларни ўтказиш белгиланган бўлиб, унда шахсий таркиб билан маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилишда натижадорликка эришиш учун “ходимбай” ишлаш тизимини жорий этиш белгилаб берилган.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг кўрсатмаси асосида вилоят ИИБ нинг алоҳида кўрсатмаси ва амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб бориш ва ҳудудий ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида фармойиш ишлаб чиқилди.

Олиб борилаётган ишларнинг бугуни аҳволини яқиндан ўрганиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан бошқармаси масъул ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ бугун вилоятнинг Қоракўл тумани Ички ишлар бўлимидаги ишларни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида Қоракўл тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан, Ватанга ва халққа  садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз – ғояси асосида олиб борилаётган ишлар, «Ватанпарварлик бурчаги» ва «Workout» - спорт майдончасида ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек туман ИИБ раҳбарияти билан бирга жиноят қидирув соҳасида хизмат олиб бораётган ходимларнинг уйига борилиб, уларнинг ота-онаси ва оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди.

Бу каби тадбирлар навбати билан вилоятнинг барча ҳудудий ички ишлар органларида амалга оиширилиши қатъий белгилаб олинган бўлиб, изчиллик билан амалга оширилмоқда.

    

Text to speech