18 Ноябр 2022 йил 390

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ППХ батолъонида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батолъонида бўлиб, тааллуқли мутасадди раҳбарлар иштирокида ходимлар учун муносиб хизмат шароитларини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, ходимларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган замонавий ошхона, ётоқхона ва дам олиш хоналарида якунига етай деб қолган қурилиш-таъмирлаш, сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари, бунда яратилаётган қулайликларни жойида ўрганди.

Ўрганиш жараёнида бошқарма бошлиғи баталъонда зарурий техника ҳамда бошқа воситаларнинг етарлилиги ва мавжуд муаммоларни бирма-бир кўздан кечириб, аниқланган масалалар юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ва топшириқлар берди.

Text to speech