28 Сентябр 2020 йил 408

Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимасининг тезкор тадбири бир инсоннинг соғлиги ва ҳаётини асраб қолди.

2020 йил 27 сентябр куни Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари жойлашган туризм йўналиши ҳисобланган "Ҳакикат" кўчасида Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан келган маҳаллий сайёҳ Абдуҳакимова Муяссарнинг ахволи оғирлашиб ҳушини йуқотган. Шу худудда хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспектори лейтенант Эргашева Мафтуна Раҳимовна тезкорлик билан ушбу аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам хизматини чақиртирган.

Тиббиёт ходимлари келгунига қадар ички ишлар ходимасининг кўрсатган биринчи тиббий ёрдами ва тезкор чораси натижасида ушбу фуқаронинг аҳволи яхшиланган.

Маҳаллий сайёҳ Абдуҳакимова Муяссарнинг турмуш ўртоғи ҳамда қизи томонидан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошкармаси ходимаси лейтенант М.Эргашевага миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech