24 Сентябр 2022 йил 240

Бухоро вилояти ИИБга бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида жиноятчиликни жиловлаш масалалари муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Қорақалпоғистон Республикасининг криминоген вазияти оғир бўлган туман-шаҳарларига ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларини бириктириш тўғрисида”ги Фармойишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли фармойишига асосан вилоят ИИБ соҳавий хизматларидан тузилган ишчи гуруҳи Тўрткўл туманида хизмат сафарида бўлиб турибди. Жорий йилнинг 21-24 сентябрь кунлари ишчи гуруҳ томонидан туманнинг криминоген вазият таҳлил қилиниб, амалий чора-тадбирларни белгилаб олинган эди.

Бугун, 24 сентябрь куни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин Сафаров бошчилигида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъуллар иштирокида Тўрткўл тумани ИИБ билан видеоконференция тизими орқали муҳокама йиғилиши ташкил этилиб, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Тўрткўл тумани ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди.

Text to speech