24 Сентябр 2022 йил 379

Бухоро вилояти маҳаллалари ободлиги йўлида

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил ижроси ҳамда жорий йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган вилоят ҳокимининг фармойишига биноан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудлардаги тупроқ йўлларини шағаллаштириш тадбирлари белгиланган.

Ҳозирда мазкур ҳужжат ижроси доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Ушбу ишлар самарадорлигини кўздан кечириш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлишди.

Биргина Когон ҳамда Пешкў туманларини оладиган бўлсак, Когон туманининг “Тун Ироқ” маҳалласи, Тайтал қишлоғида 2,7 км ички йўллар шағаллаштирилди. Ушбу ишларга жами бўлиб, 35 та юк автомашинаси жалб қилинган. Шу ҳудудга туташ Арабхона қишлоғида 0,9 км ва “Беклар” маҳалласида эса 1,1 км ички йўллар шағаллаштирилди.

Пешкў тумани “Зандани” маҳалласи, Олонг қишлоғининг 1,3 км, шунингдек “Дўстлик” маҳалласининг 1,8 км ички йўллари шағаллаштирилди. Ушбу ишларга 40 дан ортиқ юк автомашинаси жалб қилинди.

Умумий вилоят бўйича жами 422,6 км шағаллаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 46,43 км ички йўллар шағаллаштирилди. МАзкур тадбирларга 500 дан ортиқ техникалар жалб қилинди.

Маълумот ўрнида: маҳаллаларда давом этаётган шағаллаштириш ишларида Бухоро вилояти ИИБ ходимлари айниқса, ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, ҳудудлар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Text to speech