20 Феврал 2021 йил 422

Бухоро вилояти ҳокими қабулида бўлган шофирконлик фуқаронинг мурожаати Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Бугун, 20 февраль куни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоятнинг 3-сектори раҳбари, полковник Шуҳрат Алиев Шофиркон тумани аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадидаги ўрганишлари доирасида “Калон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Туман ҳокими билан биргаликда маҳалланинг Калон қишлоғида яшовчи Жалилов Жасур Абдуҳалимовичнинг куни-кеча вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг қабулида бўлиб, ўзининг яшаб турган хонадони учун эгалик ҳуқуқини берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича унинг хонадонига ташриф буюрди.

Мутасаддилар Ж.Жалилов ва унинг турмуш ўртоғи билан мурожаат бўйича суҳбатлашиб, оиласининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан яқиндан танишдилар.

Ўрганиш давомида, фуқаро Ж.Жалиловнинг ижтимоий иқтисодий шароити етишмаслиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 461-қарори асосида ноқонуний қурилган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини беришга доир берилган имтиёзли муддат даврида ҳужжатларни расмийлаштира олмаганлиги аниқланиб, ушбу масалани қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш бўйича тегишли мутасаддиларга ўзининг тавсияларини берди.

Шунингдек мазкур оила аъзоларини доимий даромадли иш билан банд қилиш мақсадида ҳудудда фаолият олиб бораётган “Отабек-Д” фермер хўжалигининг экин майдонидан 20 сотих ер ажратиш, бундан ташқари ҳудуддаги кам таъминланган, ишсиз ва камбағал бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га кирган фуқароларга ҳам 10 сотихдан ер ажратилиши бўйича келишиб олинди.

Text to speech