6 Апрел 2021 йил 445

Бухоро вилояти сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги 6189-сонли “Афв” Фармонига мувофиқ жазодан озод этилган фуқаролар билан учрашдилар

Инсон ўз ҳаётида билиб билмай хатога йўл қуйиши мумкин. Агар у қинғир ва ножўя босган қадамини тан олиб, астойдил пушаймон бўлса, кечиримлидир.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан Президентимизнинг 2021 йил 18 мартда эълон қилинган 6189-сонли “Афв” Фармонига мувофиқ содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир қатор фуқаролар жазодан озод этилган бўлиб, улар орасида тўрт нафар Бухороликлар ҳам бор.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари афв этилган фуқаролар билан учрашдилар.

Афв этилганлар билан суҳбат асносида масъуллар уларнинг ижтимоий-тиббий реаблитацияси, соғлом турмуш тарзига қайтариш масалалари бўйича вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш, бандлик бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Юзма-юз мулоқот жараёнида улардан 3 нафарининг имтиёзли кредит маблағларини олишда ёрдамлашиш, бир нафаридан келиб тушган олий таълим муассасасида шартнома асосида таълим олаётган фарзандининг тўлов шартномасини тўлашда кўмаклашиш борасидаги мурожаатлари қабул қилиниб, мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech