10 Июн 2021 йил 324

Бухоро вилоятида “одам савдоси"ни олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари кучайтирилмоқда

Ўзбекистон ҳаво ва темир йўл транспорти қисман тикланди. Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартибига биноан, йўловчилар рейсга қадар 72 соатдан ошмаган муддат ичида коронавирусга тест топширган бўлиши ва «салбий» натижа тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари лозим.

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши кураш бўлими масъул ходимлари Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий Ахборот маркази билан ҳамкорликда чет элга кетиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун AZIMED клиникасига келган фуқаролар билан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бордилар.

Тарғибот ва ташвиқот тадбирлари давомида фуқароларимиз томонидан  одам савдоси муаммосига дуч келмасликларини олдини олиш, уларнинг бу соҳадаги билим ва ҳуқуқий билимларини ошириш, одам савдоси жабрланувчилари учун кўрсатиладиган хизматлар билан таништириш мақсадида ижтимоий-ахборот материаллари, буклетлар тарқатилиб, 24 соат мобайнида барча қўнғироқларни қабул қилувчи 95 514-94-94 долзарб алоқа тармоғи юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech