25 Феврал 2021 йил 339

Бухоро вилоятида “Жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмаси ва контрабандага, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларига қарши курашиш юзасидан эълон қилинган ЗАРБДОР ОЙЛИГИ доирасида манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йил 19 февраль куни имзоланган “Жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмасига ва контрабандага, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларига қарши курашиш юзасидан зарбдор ойлигини ўтказиш боасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги қўшма фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармалари, шаҳар прокуратураси ва Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат алоҳида гуруҳлар тузилиб, ушбу йўналишларда Бухоро шаҳрида куну-тун хамкорликда фаолият олиб бориш бўйича чора тадбирлар белгилаб олинди.

Худди шу мақсадда, жорий йилнинг 25 февраль куни Бухоро вилояти Прокуратураси, Ички ишлар ва Миллий Гвардия Бухоро вилояти бошқармалари, Бухоро шаҳар прокуратураси ва Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан мазкур қўшма фармойиш ижроси юзасидан шаҳар ҳудудида тунги хизматни олиб борувчи махсус гуруҳлар ва шахсий таркиб билан хизматга киришиш олди Йўриқномаси ўтказилиб, аниқ ва манзилли топшириқлар берилди.

Бунда, энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашиш лозимлиги, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари алоҳида таъкидланди.

Ҳозирда Бухоро шаҳрининг ҳудудлари дислокацион хариталар орқали алоҳида ажратиб олиниб, шакллантирилган махсус гуруҳлар томонидан тезкор ва профилактик тадбирлар бошлаб юборилди.

Text to speech