21 Июл 2021 йил 2894

Бухорода банк тизими собиқ мансабдор шахслари кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди.

“Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали собиқ мансабдори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори асосида “Осиё тараққиёт банки” маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, бир гуруҳ шахслар яъни,“G.B.A.” МЧЖ раҳбари, “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали бошқа мансабдорлари, “Асакабанк” АЖ бош офиси мансабдор шахслари ҳамда “K.s” МЧЖнинг мансабдорлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, “Асакабанк” АЖнинг 2017 йилга мўлжалланган Кредит сиёсатида белгиланган кредит ажратишнинг умумий мезони талабларига зид равишда, кредит суммасининг гаров таъминоти билан етарли миқдорда таъминланмаганлигини била туриб, кредит йиғма жилддаги айрим ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан, 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган хатти-ҳаракатлари билан, кредитнинг қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига кредитнинг асосий қисми тўланмаганлиги натижасида 1 млн. 282 минг 630 АҚШ доллари (эквивалентда 13 млрд. 579 млн. 014 минг 062 сўм) ва фоиз ва пеня қарздорлиги ҳисобидан 358 минг 084 АҚШ доллари (эквивалентда 3 млрд. 790 млн. 986 минг 253 сўм) миқдорида зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech