1 Май 2021 йил 65

Бухорода Давлат дастурлари доирасида ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган тадбиркор қўлга тушди.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Қоровулбозор тумани Алпомиш кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган “ЖФС” хусусий корхонаси норасмий раҳбари Ш.Ж., Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида рўйхатдан ўтган “ЙС” оилавий корхонаси раҳбари Й.Ф. га Хитой халқ республикасидан “Цилюлёза” ишлаб чиқариш ускунаси тўплами олиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кирган ҳолда алдаб, “Ёшлар келажагимиз” Дастури доирасида ажратилган 180.000.000 (бир юз саксон миллион) сўм кредит маблағларини яқин қариндошларининг банк пластик карталарига кўчириб, нақтлаштириб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари Ш.Ж. ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини давом эттириб, “ЖФС” хусусий фирмаси ва “АП” оилавий корхонаси ўртасида 443.300.000 (тўрт юз қирқ уч миллион уч юз минг) сўмга Хитой халк республикасида ишлаб чиқарилган “Термопласт автомат YJ(*)130” учкунаси жамланмасини етказиб бериш юзасидан келишиб, ”Ҳар бир оила тадбиркор” Дастури асосида ажратилган имтиёзли кредит маблағларини “АП” оилавий корхонаси томонидан “ЖФС” хусусий корхонаси ҳисоб рақамига олинган кредит маблағларини ўтказиб берилишига эришиб, пуллар ўтказиб берилганидан сўнг “АП” оилавий корхонасига “Термопласт автомат YJ(*)130” ускунаси жамланмаси ўрнига, бошқа турдаги қиймати арзонроқ, яъни, 76.000.000 (етмиш олти миллион) сўмлик “Термопласт афтомат YJ 120” ускунаси олиб бериб, қолган 367.300.000 (уз юз олтмиш етти миллион уч юз минг) сўм кредит маблағларини яқин қариндошларининг банк пластик карталарига кўчириб нақтлаштириб олган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech