16 Сентябр 2020 йил 439

Бухорода қидирув тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-модда 2-қисми “а” банди ва 202-модда 3-қисми “г,ж” бандларида кўрсатилган жиноятларни содир қилиб, дастлабки тергов ва суд органларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди томонидан қидирув эълон қилинган, Қоракўл тумани Мирзоқалъа МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д.Ж. туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қорабоғ МФЙ Қорабоғ қишлоғида яшириниб юрганлиги аниқланиб қўлга олинди ва туман ИИБ Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туман ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан, соҳавий хизматлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда қидирув тадбирлари давом эттирилморқда.

Text to speech