26 Сентябр 2022 йил 271

Бухорода ИИБ Тиббиёт ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши тиббий ҳамшираси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ички ишлар органларида кенг миқёсда ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Ички Ишлар Вазирининг жорий йил 29 август кунидаги тегишли буйруғи асосида Бухоро вилоят ИИБ Даволаш профилактика муассасалари Тиббиёт бўлими ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши тиббий ҳамшираси” кўрик танловининг ҳудудий босқичи ташкил этилди.

“Йилнинг энг яхши тиббий ҳамшираси” кўрик танловида вилоят ИИБ Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт бўлими ўрта тиббий ходимларидан билимли, касбий малакаси шахсий сифатлари билан ажралиб турадиган, меҳнат фаолияти давомида бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган 5 нафар ҳамширалар беллашди.

Бунда, тиббиёт ходимларини маънавий рағбатлантириш, ўз касбининг етук мутахассисларини аниқлаш ва уларни эътироф этиш, касбий тайёргарлик даражасини юксалтириш, беморлар билан мулоқотда маданиятини мустаҳкамлаш, интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ошириш, уларда ташаббускорлик, етакчилик фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш мақсад қилинган танлов иштирокчилари 4 та шарт асосида ўз билим ва маҳоратларини намоён қилишди.

Хусусан, улар дастлаб “таништирув” шартини бажариб, сўнгра саволларга жавоб бериш орқали соҳавий ва маънавий-маърифий иш фаолиятида қўлланиладиган вазифаларни амалий бажариши орқали билим даражалари синовдан ўтказилди. “Эркин мавзу” шартида эса ҳамширалар иқтидор ва истеъдодларини намоён этди. Ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳакамлар томонидан адолатли ва шаффоф баҳолаб борилди.

Кўрик танлов якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни Дилором Зарипова, иккинчи ўринни Феруза Уракова ва учинчи ўринни Малоҳат Ходжаева эгаллаган бўлса, тиббий ҳамширалар Дилдора Исломова ҳамда Раъно Нарзиевалар фаол иштироки учун алоҳида эътироф этилди.

Танлов ғолиблари вилоят ИИБ томонидан диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланди.

Text to speech