30 Сентябр 2020 йил 552

Бухорода ўтказилган “Қорадори 2020” тадбирининг 2-босқичида навбатдаги ҳолат аниқланди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбирининг иккинчи босқичи уюшқоқлик билан ўтказиб келинмоқда.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда, 2020 йил 28 сентябрь куни тахминан соат 22:30 ларда туман марказида жойлашган Шарқ маҳалласи Кабоби кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган О.Я. назорат тариқасида гиёвандлик воситаларини сотиб олиш учун юборилган фуқаро А.А. га икки дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга жойлаштирилган, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 6,81 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёвандлик воситасини қонунга хилоф равишда нақд 350.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро О.Я. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech