17 Октябр 2020 йил 175

Бухорода ўтказилган тезкор тадбирда соф вазни 2 килограмм, 215 граммга тенг гиёванд моддани сотмоқчи бўлган 2 нафар шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни вилоятда “Гиёванд моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш” борасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Бухоро тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ҳамда туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда, Бухоро тумани Новметан МФЙда яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.Л. ва шу маҳаллада истиқомат қилувчи 1969 йилда туғилган Н.А. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, назорат тариқасида гиёвандлик воситасини сотиб олиш учун юборилган фуқароларга “Новметан” МФЙ Янгиобод қишлоғи ҳудудида 800 (саккиз юз) АҚШ доллари ва 6.000.000 (олти миллион) сўм накд пуллар эвазига, бир дона ичма-ич қилиб кийдирилган қоғоз ва полиэтилен қопга жойланган, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг 2020 йил 15 октябрь кунидаги “Судга оид кимёвий экспертиза” хулосасига кўра, соф вазни 2 килограмм 215 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “Каннабис” гиёвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотган вақтида аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаролар Н.Л. ва Н.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech