19 Март 2023 йил 412

Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев томонидан Шофиркон туманида бошқарма бошлиғининг 2023 йил 7 март кунидаги кўрсатмаси ижроси ҳамда “фуқаробай” ўрганиб, аҳоли мурожаатларининг ҳал этилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Дастлаб Шофиркон туман 3-секторида жойлашган “Темирчи” маҳалласи бешлиги билан учрашув ўтказилди.

Бунда масъуллар томонидан йўл қуйилаётган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда худуддаги оғир ва ўта оғир жиноят содир этиши мумкин бўлган фуқароларни рўйхатини шакллантириб, улар билан манзилли ишларни ташкил қилиш, жиноят ва хуқуқбузарликларга мойил шахсларни рўйхатини шакллантириш, улар билан профилактик ишларни кучайтириш, маъмурий худудда замонавий видиокузатув мосламалари билан жихозлаш мақсадида худуддаги видиокузатув мосламаларини тафтишдан ўтказиб, маҳалланинг кириш ва чиқиш йўлакларида замоновий видиокамералар ўрнатиш каби топшириқларни берди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари "Темирчи" маҳалласида "фуқаробай" тизими асосида аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг муаммоларини тинглади, аҳоли кайфиятини ўрганди.

Уйма-уй юриш асосида маҳалланинг ободончилиги, дарахтларнинг оқланганлик ҳолати ҳамда экин ерларда полиз маҳсулотларнинг экилганлиги кўздан кечирилди.

Ўрганиш жараёнида ишга жойлашиш, кредит асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар эшитилиб, масъул ҳодимларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш давомида "Темирчи" маҳалласида яшовчи Азамат Асадовнинг газ балон олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойида соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ижобий ҳал қилинди.

Text to speech