20 Сентябр 2022 йил 331

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ИИВ Бухоро Академик лицейи ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтди

Ички ишлар вазирлигининг идоравий Академик лицейлари ўқувчиларида ички ишлар органлари хизматига қизиқишни янада ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ИИБ бошлиқлари томонидан “очиқ мулоқот” шаклидаги маҳорат дарсларини ўтказиш тўғрисидаги режа дастури қабул қилинган.

Мана шу режа асосида бугун 20 сентябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейи ўқувчилари билан машғулот ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклидаги маҳорат дарсида бошқарма бошлиғи дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.  Шундан сўнг ўзининг ички ишлар соҳасига кириб келишидан ҳозирги кунга қадар босиб ўтган фаолиятидаги эсда қоларли воқеалар тўғрисида тўхталиб, бугунги кунда ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Бошқарма бошлиғи ёшларга, ички ишлар органлари учун ватанпарвар, юксак маънавиятли, руҳан тетик, жисмоний соғлом номзодларни  тайёрлаш давр талаби эканлигини айтиб ўтиб, келгусида ўз фаолиятини шу соҳада кўрадиган ёшларни мана шундай фазилатларга эга бўлишлари учун тинимсиз билим олиб, ҳаракат қилишга ундади.

Text to speech