21 Март 2023 йил 205

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан байрам табриги

Наврўз – инсон ва табиатни асраб-авайлашга, тинчлик, дўсту биродарлик ва ҳамкорлик каби умумбашарий қадриятларни эъзозлашга чорлайдиган улуғ байрамдир.

Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган Сиз, азму шижоатли ички ишлар органлари ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини “Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан самимий табриклайман.

Зеро, Наврўзи оламнинг мазмун-моҳиятида инсонни улуғлаш, унинг қадри, иззат-ҳурматини жойига қўйиш каби эзгу фазилатлар мужассамдир.

Айни шу мақсадда, Наврўзнинг руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган Янги Ўзбекистон ғояси билан ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.

Қадрли ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларнинг ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, ободлиги ва барқарорлиги ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Наврўз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга қувонч олиб келсин.

Text to speech