6 Январ 2023 йил 3185

Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида мавжуд бўш бўлган сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилади

ЭСЛАТМА: Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, “В,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 175 смдан паст бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар, маълумоти бўйича олий маълумотли (ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши, автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги, автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши, автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши, транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши, касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар, касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши,  транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши, ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши, ҳуқуқий таълим соҳаси) йўналишларида тамомлаган ёки хозирда сиртқи таълим шакли бўйича бошқа мутахассислик йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлсада, аммо ўрта-махсус маълумоти бўйича (Ер усти транспорт тизимлари, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, автомобилда йўловчи ва юк ташиш техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда ҳуқуқий таълим соҳаси мутахассислиги бўйича) тамомлаган номзодлар ҳамда мутахассислиги тўғри келадиган профилактика инспекторининг ёрдамчилари иштирок этишлари мумкин.
 
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
  • Биометрик  паспорт ёки ID-картаси,
  • 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат,
  • ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси,
  • диплом ва иловаси ҳамда сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги тўғрисидаги олий таълим муассасасининг маълумотномаси,
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида 086-маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик ҳамда сафдорлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 9 январь кунидан 16 январь кунига қадар  ҳар куни соат 09:00дан 18:00 гача  Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
 
2023 йилнинг 9 январь кунидан олдин ва 16 январь кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
 
Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,
Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
(65) 220-41-06

Телеграмм канали: BUXORO IIB – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

Text to speech