13 Декабр 2021 йил 5517

Бухорода “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирда бир килограмдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари олди соттиси билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳарнинг М.Саиджонов кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган М.А. ўзга бир фуқарога икки дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга алоҳида қадоқланган, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 4,59 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик воситасини 1.500.000 сўм баҳолаб қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида унинг яшаш уйида кечиктириб бўлмас тинтув тергов ҳаракати ўтказилганда, хонадонида яна 8 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик моддаси ва 5 дона капсула кўринишидаги “ЗАРДЕКС” номли кучли таъсир қилувчи дори препарати борлиги аниқланган.

Жиноят устида қўлга олинган М.А. билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у ушбу гиёҳвандлик моддаларини Бухоро шаҳар Рухшобод қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган М.М.исмли таниш аёлдан олганлигини билдирган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумон қилинувчи М.А.нинг кўрсатмаларига асосан фуқаро М.М. исмли аёлнинг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда, унинг уйидан 6 дона 3 литрли шиша банкаларга солинган 109 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган ҳолдаги ва яна 3 дона шиша банкаларга қуритилиб жойланган ҳолатдаги 1 килограмм 113.14 граммга тенг бўлган “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар М.А. ва унинг жиноий шериги М.М. исмли аёл Ўзбекистон Республикаси ЖПК.нинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳамда ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech