27 Июл 2022 йил 4130

Диққат, Эълон! Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган сафдорлик лавозимлари учун танлов эълон қилинади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларида (Пост-патруль хизматида) бўш бўлган сафдорлик лавозимларига идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 170 sm.dan кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар ва бўйи 165 см. кам бўлмаган аёл номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

•  биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;

•  туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;

• олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;

• ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи хужжат (диплом иловаси билан хамда сиртқи таълимда таҳсил олаётганлиги тўғрисида ўқиш жойидан маълумотнома)

• ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

• доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 30 июлдан - 6 август кунига қадар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.

2022 йилнинг 30 июль кунидан олдин ёки 6 август кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар B.Naqshband кўчаси 10-уй,

Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (65) 220-41-07

БУХОРО ИИБрасмий саҳифаларидан ахборот олиб боришингиз мумкин.

Text to speech