3 Август 2020 йил 758

Долзарб вазифалар ижросига бағишланди

Жорий йилнинг 3 август куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Алиев томонидан тизим ходимлари билан видеосектор тарзидаги йиғилиш ўтказилиб, унда бугунги кунда ички ишлар органлари олдига қўйилаётган муҳим вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Хусусан, пандемия шароитида жойларда карантин тартибини таъминлаш, бу борада олиб борилаётган ишлар аҳволига тўхталиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масалалар жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини таъминлаш борасида 7 ой давомида бажарилган ишлар, шунингдек, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 3-секторларда амалга оширилаётган тадбирлар бўйича шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда сўзга чиққан, вилоят 3-сектори котиби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ва мазкур фармон асосидаги концепция моҳияти ҳақида сектор раҳбарлари ва котибларига тушунтирилиб, тизим тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech