11 Май 2021 йил 454

“Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” мақсадида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари томонидан ҳудудларда манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” борасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 11 май куни тасдиқланган график асосида Шухрат Алиев Пешкў тумани “Маҳаллаи Миришкор” маҳалласида уюшмаган ёшлар, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига кирган фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашув давомида бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев, вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари иштирокида маҳалланинг “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилган 33 нафар фукароларидан келиб тушган турли мазмундаги таклиф ҳамда мурожаатларни бирма бир ўрганиб, билдирилган таклифлар ҳамда мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган бўлса, айримлари юзасидан қонун ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар асосида тушунчалар берилиб, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклиф ҳамда мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди ва ижросини таъминлаш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, алоҳида назоратга олинди.

Учрашувда давомида ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганган бошқарма бошлиғи, бугунги кундаги энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муносиб даромад олишлари учун шароит яратиб бериш борасида маҳалла ҳудудида мавжуд имконият ва заҳиралардан фойдаланиш, тадбиркорлик, айниқса, қишлоқларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида ёшларни тадбиркорликка, касбга ўргатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъулларга ўзининг фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирди.

Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида,  уларни спортга, китобхонликка, компьютер саводхонлиги ва фан тўгаракларига жалб қилиш борасида ҳам тегишли топшириқлар бериб, маҳалла ҳудудида мавжуд спорт комплекси, умутаълим мактаби синф хоналари ҳамда спорт залидан, шунингдек мактаб кутубхонаси имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Бу каби учрашувлар вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3 секторларига қарашли маҳаллаларида тасдиқланган график асосида ўтказилиши белгилаб олинган бўлиб, босқичма босқич амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech