17 Июн 2021 йил 349

“Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларининг қурбонига айланиб қолманг” шиори остида Бухорода амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари

Кейинги вақтларда содир этилаётган жиноятларнинг катта салмоғини ташкил этаётган  ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу турдаги жиноятлар содир этилиши ва жабрланиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг гиёҳвандлик, ОИТС каби иллатларга оид билимларини, салбий оқибатларини тушунтириш мақсадида, Бухоро вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “BUKHARA COTTON TEXTILE CLUSTER” ишчи ходимлари билан ўғрилик ва фирибгарлик, гиёҳвандлик ва ОИТС касаллигини тарқалишини олдини олиш юзасидан профилактик огоҳлантирув учрашув-мулоқоти ташкиллаштирилиб, бунда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларининг турли кўринишлари, уларни содир этиш усул ва услублари, бугунги кунда учраётган янгича кўринишлари, шунингдек, гиёҳвандлик ва ОИТС касаллигини юқтириш усуллари бирма-бир тушунтирилди.

Бундан ташқари, бу турдаги жиноятларни олдини олиш ва аҳолини ҳушёрлик ва огоҳликка даьват этиш мақсадида Бухоро шаҳрида жойлашган бозорлар, савдо дўконлари, гўзаллик салонлари ва бошқа жамоат жойларида ҳам бу турдаги  жиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган буклетлар тарқатилиб, аҳоли ўртасида жиноятчиликка қарши кескин курашиш муҳитини яратиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу каби тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Text to speech