17 Октябр 2020 йил 700

Фуқаролар қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда ундан фойдаланишда нималарга эътибор беришлари лозим

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги 550-сон Қонуни талабларига мувофиқ фуқаролар қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда ундан фойдаланишда қуйидаги тартиб қоидаларга амал қилишлари талаб этилади.

Жумладан:

қурол ва унинг ўқ-дорилари, қурол эгасининг доимий яшаш жойида (қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатномада қайд этилган манзил бўйича) сақланиши;

- овчилик бадали ва давлат божини тўлаган бўлиши;

- қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддатига риоя этиши;

-  қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланаётган сейф (темир шкаф ёки қути) полга ёки деворга ёхуд ўзга тартибда мустаҳкам қотирилган бўлиши;

- ов қуроли сейф (темир шкаф ёки қути) ичида ўқланмаган, тепкиси босилган (туширилган), бўлакланган (қуролнинг конструкцияси бунга имкон берганда) ва ғилофга ўралган ҳолда, ўқ-дорилардан алоҳида сақланиши лозим.

Юқоридаги тартиб-қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 220-моддаси (Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш) ва 221-моддаси (ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш) тартибида маъмурий жавобгарлик қўлланилади.

Бундан ташқари, Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш ҳаракатларини содир қилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 248-моддаси урол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) да назарда тутилган жиноий жавобгарлик қўлланилади.

Таъкидлаш лозимки, Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисмида ўқотар қурол, ўқ-дориларни, портловчи  моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод этилади деб кўрсатилган.

Шу боисдан фуқароларимиздан, қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда ундан фойдаланиш тартиб қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолияти гуруҳи

Text to speech