30 Ноябр 2022 йил 632

Ғиждувонда олийгоҳ талабаси ўғирлик содир қилган

2022 йил 16 ноябрь кунида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Армечан маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонида бўлган шкаф ичидан умумий баҳоси 12.000.000 сўмлик 1 дона эркаклар кумуш узуги, 1 дона аёллар тилла узуги, 1 дона аёллар тилла тўғноғичи, 1 дона тилла занжири, 1 дона бижутерия тўғноғичи ҳамда 1 жуфт бижутерия аёллар зиракларини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи 2004 туғилган Бухоро Давлат университетининг 1-босқич талабаси Б.У. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech