30 Июн 2022 йил 41

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қоровулбозор тумани ИИБ фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун, 30 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев қатор соҳавий хизмат раҳбарлари билан биргаликда Қоровулбозор туманида бўлиб, туман Ички ишлар органлари томонидан маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ярим йиллик иш натижаларининг прогнозини муҳокама қилди.

Бунда, бошқарма бошлиғи тегишли мутасаддилар ҳамда туман ИИБ масъулларига содир этилган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, ўтказилган мониторинг натижаларига кўра куч воситаларни тўғри йўналтириш, ҳудудларда “фуқаробай”, “хонадонбай”, “маҳаллабай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида манзилли тезкор ҳамда махсус профилактик тадбирларни ўтказиш, йиғма отрядлар фаолиятини самарали ташкиллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлимида шахсий таркиб ҳамда фуқароларга яратиб берилган шарт-шароитларни ҳам ўрганиб, Ички ишлар бўлимининг асосий биносини капитал таъмирлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи соҳавий хизматлари учун қўшимча бино-иншоотлар қуриш, ходимлар ва фуқароларга етарли, қулай шароитлар яратишга доир лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда қурилиш ишларини режалаштиришга доир қатор тавсия ва кўрсатмалар берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech