8 Сентябр 2022 йил 344

Ички ишлар органлари тизимида профессионал кадрлар тайёрланмоқда

Маълумки, Ички ишлар органлари тизими учун малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш, айниқса, ИИВ Академияси таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, курсантларни тегишли таълим мутахассислиги бўйича етук, малакали кадр сифатида шаклланиши ва битирувчиларнинг келгуси амалий фаолиятга тезда киришиб кетишига эришиш мақсадида онлайн мастер-класс ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг тасдиқланган режаси асосида бугун, 8 сентябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев иштирокида Академия профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва курсантлари иштирокида навбатдаги онлайн маҳорат дарси ўтказилди.

Қизғин мулоҳазаларга бой ўтган мастер-классда бошқарма бошлиғи одам савдоси ва ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, фош этиш ва тергов қилиш амалиёти ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган долзарб муаммолар, тезкор-қидирув ходимлари ва терговчилар томонидан жиноят содир этган шахсларни ушлаш ҳамда тергов қилишдаги муаммолар хусусида сўз юритилди.

Text to speech