24 Май 2023 йил 459

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ведео мурожаат юзасидан расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда “Шофиркон туманида содир бўлган” сарлавҳаси остида озиқ-овқат дўконида бир эркак аёлни аёвсиз калтаклагани ва бунга чора кўриш юзасидан видео мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, 2023 йилнинг 17 май куни соат тахминан 11:00 ларда Шофиркон тумани “Ғуломте” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Т.Э. исмли эркак Шофиркон тумани “А.Навоий” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконида 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи А.М. исмли аёл билан ўрталарида юзага келган келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, турмуш ўртоғини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, танасининг турли соҳаларига қўллари билан уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати, ўша куннинг ўзида жабрланувчининг берган хабари асосида туман Ички ишлар бўлимида рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Текширув давомида зўравонликка учраган жабрланувчи А.М. га Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сон Қонуни асосида "Ҳимоя ордери" расмийлаштирилиб берилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech