22 Сентябр 2022 йил 381

Ғиждувон тумани: Пахта хомашёсини ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди

Катта меҳнат эвазига етиштирилган пахта ҳосилига чанг солиш халқ рисқига хиёнат қилиш билан баробар.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан “Пахта-2022” йиғим терими мавсумида пахта хом ашёсини талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон тумани “Вазиршоҳ” ҳамда “Чағдари” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар “ISUZU” русумли юк машинасида жами 6 000 (олти минг) кг пахта хом ашёсини яширин равишда олиб кетаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу шахслар пахта хом ашёсини Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Ғойибон” маҳалласида яшовчи фуқародан ҳар килограммини 9.000 сўмдан сотиб олиб келаётганлигини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech