6 Апрел 2021 йил 286

Ижтимоий тармоқларда “Пешку туманида мени ички ишлар ходимлари уриб ташлади” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 27 март куни соат 23:40ларда, Пешку тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан 2021 йил 26 март куни тасдиқланган тақсимотга асосан  туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Пешку тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктларининг 3 нафар профилактика инспекторлари  ўзларига бириктирилган хизмат ҳудуди Пешкў тумани Мустақиллик маҳалласидан ўтган 4Р-66 автомобиль йўлининг 34 километрида йўлнинг ҳаракат оқимига қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган “Лада Калина” русумли, давлат рақами 80U697MA бўлган автомашинанинг йўлини тўсиб тўхтатган.

Автомашина ҳайдовчиси фуқаро Ҳ.Р. ички ишлар органлари ходимларини кўриб автомашинадан тушиб қоча бошлаганда профилактика инспектори томонидан ушлаб қолинган, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Қ.Б. эса автомашина ҳайдовчиси ўриндиғига ўтиб, ҳодиса жойидан автомашинани олиб қочмоқчи бўлганда, унинг ҳаракатлари ҳам ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.

Шунда ушбу фуқаролар ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тегишли ҳужатларни кўрсатиш ва ўзини таништиришдан бош тортиб фаол қаршилик кўрсатган ва фуқаро Б.Қ. автомашинани ўт олдириб қочишга ҳаракат қилган вақтда автомашина эшигини ушлаб турган ходимни 10 метр масофага судраб кетган ва йўл четида ўрнатилган бетон тўсиқа бориб урилиб тўхташга мажбур бўланганда улар қўлга олинган.

Ҳодиса жойига туман прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари чиқиб ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган ва барча ҳолатлар видеотасвирга олинган.

Суд тиббий кўрикдан ўтказилган фуқаро Х.Р.да бирор бир тан жароҳати аниқланмаган, унинг шериги фуқаро Б.Қ. тиббий кўрикдан ўтказилганда “Ўнг қўл бешинчи кафт суяги бошчаси эскирган синиб битаётганлиги, ўнг қўл панжаси лат ейиши” тарзидаги тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган, нарколог текширувда ҳар иккила фуқаро ҳам спиртли ичмлик ичган маст ҳолатда эканлиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Пешкў тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари, ички ишлар органлари ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech