14 Май 2021 йил 826

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот.

Мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, жорий йилнинг 11 май куни соат 21:20 да туман ИИБ навбатчилик қисмига Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси навбатчи ҳамшираси Собирова қўнғироқ қилиб, Жондор тумани “Зарафшон” кўчасида яшовчи, 2007 йилда туғилган, фуқаро А.М. ЙТХ га учраб олиб келинганлигини маълум қилган.

Ушбу хабар Жондор тумани ИИБ навбатчилик қисмидаги Шакл-2 китобига №412-рақам билан қайд этилган ва туман Ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳодиса Жондор тумани “М.Торобий” кўчасидан ўтувчи 4Р48-сонли “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг Жондор туман “Маданият уйи” биноси олдидаги пиёдалар ўтиш жойида содир бўлганлиги, яъни фуқаро М.А. ўз бошқарувида бўлган велосипед билан Бухоро-Жондор йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган автомашиналарнинг ҳаракат йўналишига қарама-қарши ҳолда йўлнинг четки қисмида ҳаракатланиб келиб, пиёдалар ўтиш йўлагини кесиб ўтаётган вақтида, шу йўналиш бўйича ҳаракатланиб келаётган Қ.З. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинасининг олд томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилганлиги аниқланган.

Фуқаро М.А. туман касалхонасида дастлабки тиббий текширувдан ўтганида соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган бирор-бир оғир тан жароҳати олмаганлиги сабабли уйига рухсат берилган.

Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг дастлабки ташхисига кўра фуқаро М.А. нинг ўнг қўл ҳамда елкаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган.

ЙТХ га учраган фуқаро М.А. олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Text to speech