21 Март 2023 йил 322

Кўча безорилари энди қонун олдида жавоб беради

2023 йил 16 март куни соат 11:00 ларда Бухоро шаҳар "Пиридастгир" кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Ш. укаси Ш.А. ва таниши Ч.Ф. лар билан бир гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар Навоийшох кўчасида жойлашган «777» номли автомашиналарни ювиш шахобчасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Бухоро шаҳар "Навоийшоҳ" кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган Ҳ.Н. билан жанжаллашиб, жанжал пайтида унга тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech